U Z T R A N S
Menyu Xizmatni baholash Xizmatni baholang Sayt bo‘yicha qidirish

Beta version

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
13.10.2020 Yil

 

 13 октябрь куни "Hilton Tashkent City" меҳмонхонасида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган кишиларга "Туризм фидоийси" кўкрак нишонини  топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, совриндорлар, фахрий меҳмонлар, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди. 

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича Президентимиз ташаббуслари билан қатор фармон ва қарорлар имзоланди, туризм соҳаси иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида эътироф этилди. Шу аснода ҳудудларимизда туризмни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ва тантанали топширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига муносиб совға бўлди. Ушбу кўкрак нишони республикамиз фуқаролари ва хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга она юртимизнинг бой тарихи ва маданиятини бутун дунёга намойиш этишга чорлов бўлиб хизмат қилади деган умиддаман”,– таъкидлади Азиз Абдуҳакимов.

Туризм соҳасида эришилган ютуқларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан “Туризм фидоийси” туризм соҳаси вакилларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, давлат органлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ходимлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган хориждаги ватандошлар хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун кўкрак нишони билан тақдирланади.

Давлат органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий даражадаги хўжалик юритувчи субъектлар, жорий йилнинг 1 августига қадар ўз вакилларини Республиканинг туризмини ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви ҳудудий бошқармаларига кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида таклифларни киритишлари керак эди.

Республика даражасидаги давлат органлари, чет элдаги дипломатик ваколатхоналар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотлар ҳам ўз номзодларини фахрий мукофот олиш учун жорий йилнинг 1 августига қадар топширишди. 

"Туризм фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни саралашда махсус комиссия қуйидаги ютуқларни ҳисобга олди:

  • чет элларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория орасида мамлакатимиз туристик салоҳиятини тарғиб қилиш;
  • замонавий туристик маҳсулотлар ва хизматларни инновацион ечимларини яратиш бўйича самарали фаолият;
  • Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича самарали фаолият;
  • етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оммалаштирилган материалларнинг сони ва машҳурлиги, шунингдек туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш;
  • туризм соҳасидаги давлат дастурларини, минтақавий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
  • туризмнинг айрим турларини ривожлантириш ва туристик дестинацияларнинг жозибадорлигини ошириш фаолияти;
  • сайёҳларга кўрсатиладиган хизматлар турини кенгайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳаракатлар;
  • туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги самарали фаолият;
  • "Туризм тўғрисида"ги қонун ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати;
  • маданий мерос объектларини сақлаш, ривожлантириш ва оммалаштиришда фаол иштирок этиш;
  • туризм ва хизмат кўрсатиш учун малакали кадрларни тайёрлаш, устоз-шогирд анъаналарини жорий этиш бўйича кўп йиллик тажриба, маҳаллий ва халқаро грант лойиҳаларида фаол иштирок этиш;
  • туризм соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларини чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклифларни, янгиликларни ва ишларни амалга ошириш;
  • туризм соҳасида муваффақиятли тадбиркорлик ва тегишли соҳалар фаолиятини, шунингдек, самарали давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш;
  • Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ва унинг давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини кучайтириш;
  • Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали тадбирлар ва бошқалар. 

Соврин лауреатларига бир марталик пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида берилади. "Туризм фидойиси" кўкрак нишони Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти томонидан топширилади. 

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони эгалари рўйхати:

1. Абдуллаев Махмуд Мамаджанович – Жанубий Кореядаги «Лаззат» ўзбек ресторани раҳбари;

2. Бадак Садик – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси (Туркия);     

3. Бекжанова Амина Каримбаевна – “MUINAK TOUR” МЧЖ директори (Қорақалпоғистон Республикаси);

4. Зарифуллаев Гулмурод Сайфуллаевич – «Синтобистон» оилавий меҳмон уйи раҳбари (Навоий вилояти);

5. Кадиров Дониёр Бахтиёрович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари – Полковник; 

6. Киёси Куросава – кинорежиссёр, сенарист, ёзувчи, Ўзбекистонда тасвирга олинган "Дунёнинг чеккаси томон" фильми продюсери (Япония);

7. Махкамов Илҳам Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари;

8. Назиров Алишер Носирович – кулол, «Ҳунарманд» уюшмаси Риштон тумани бўлими аъзоси (Фарғона вилояти);

9. Сайдаминов Муродулла – Ориент Вояге сайёҳлик фирмаси бош директори (Самарқанд вилояти);

10. Софи Ибботсон – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Туризм бренди элчиси;

11. Салиев Тахиржан Нурмаматович – Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси;

12. Тони Тончиан Дзоу – “Ипак йўли” туризм халқаро университети ректори маслаҳатчиси (Хитой Халқ Республикаси);

13. Тухватуллина Элмира Акрамовна - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Дунё бўйлаб” телеканали давлат унитар корхонаси директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари; 

14. Убайдуллаев Равшан Умарович – «Амирсой» тоғ чанғи курортини ташкил этиш бўйича лойиҳа раҳбари;

15. Уитердик Катерина – Бухоро шаҳридаги «Шухов» сув иншооти реставрацияси ва туризм намойиш объекти барпо этилиши ташаббускори, инвестор (Франция);

16. Шарапов Анвар Қурбанович – вафот этган (сўнгги иш жойи  Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси); 

17. Холматов Эркин Иргашевич – Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи;

18. Хайитова Мухайё Холмуродовна – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари; 

19. Ҳакимов Дилёр Зафарович - Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Фавқуллодда ва Муҳтор Элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТОдаги Ваколатхоналар бошлиғи.