U Z T R A N S
Menyu Xizmatni baholash Xizmatni baholang Sayt bo‘yicha qidirish

Beta version

Автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
15.10.2020 Yil Автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

 

2020 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Россия Федерацияси Транспорт вазирининг ўринбосари А.К.Семёнов раислигида видеоконференция тарзида автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Қўшма комиссиясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Иштирокчилар автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишда белгиланган йўналишларининг ҳолати ва фойдаланишга тайёрлиги, халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш ва қўллаш, амалдаги йўналишлар ва ўтказиш пунктларини ривожлантириш ҳамда янгиларини аниқлаш, шунингдек, транспорт соҳасида кутилаётган ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳалар билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама этдилар.

 

Йиғилиш якунлари бўйича 2020 йилнинг якунига қадар, ШҲТга аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги Битимда (2014 й. Душанбе) назарда тутилган, олтита йўналишни очишга тайёр эканлиги тасдиқланди.

ШҲТга аъзо-давлатлар ҳукуматлари ўртасида автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги Битим 2014 йил 12 сентябрда Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо-давлатлар ҳукуматлари Кенгаши йиғилиши доирасида имзоланган ва 2017 йил 20 январда кучга кирган.

ШҲТга аъзо-давлатларнинг ваколатли органларидан ташкил топган автомобилда халқаро юк ташувлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича Қўшма комиссия, Битимни келишган ҳолда ва изчил амалга ошириш ишларини мувофиқлаштирувчи механизм ҳисобланади. Қўшма комиссиянинг биринчи ташкилий йиғилиши 2017 йилнинг май ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган.