U Z T R A N S
Menyu Xizmatni baholash Xizmatni baholang Sayt bo‘yicha qidirish

Beta version

Россиядан Ўзбекистонга ташкил этилаётган махсус поездларга электрон чипталар ҳам сотилмоқда
13.10.2020 Yil Россиядан Ўзбекистонга ташкил этилаётган махсус поездларга электрон чипталар ҳам сотилмоқда

 

COVID-19 коронавирус пандемияси даврида Россия қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус поездлар қатнови йўлга қўйилган. 

Жумладан,  жорий йил октябр ойининг 15,  18,  22,  25,  28 саналари ҳамда 1,  2 ноябрь кунлари “Волжский – Тошкент” йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади.  Ушбу поездлар Россиянинг Волжский шаҳридан жўнайди.  Таъкидлаш жоиз,  мазкур пойездларга фақат бир томонга,  яъни “Волжский – Тошкент” йўналишига чипталар сотилмоқда. 

Ҳамюртларимимзга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилди.  Волжскийдаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг веб-сайти орқали,  https: //e-ticket. railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб,  Интернет орқали Волжскийдаги ҳамюртларимизга жўнатишлари ҳам мумкин.

Эслатма:  Бугунги кунда пандемия сабабли қўшни Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия давлатлари чегара ҳудудлари очилгани йўқ.  Шу боисдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Россия давлатида қолиб кетган фуқароларни юртимизга олиб келиш учун махсус поездлар ташкил қилинмоқда.  Бу поездларга фақат Россиядан Ўзбекистонга келиш учун чипталар сотилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами,  жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.