U Z T R A N S
Menyu Xizmatni baholash Xizmatni baholang Sayt bo‘yicha qidirish

Beta version

Қўшимча поездлар қатнови ташкил этилмоқда
14.10.2020 Yil Қўшимча поездлар қатнови ташкил этилмоқда

 

   Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил октябр ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилади.

484 -сонли ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15,  19,  22,  25,  29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23: 20 да жўнайди.  Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд,  Бухоро,  Мискен,  Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслиқ бекатигача боради. 

Чипталарни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг веб-сайти  e-ticket. railway.uz орқали электрон шаклда сотиб олиш мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами,  жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.